Кириш Регистрация

"Валенсия" футболчиси хизматлари "Барселона"га таклиф қилинди

Баҳо:
+ | -

"Валенсия" ярим ҳимоячиси Карлос Солер "Барселона"га ўтиши мумкин.

Som I Serem FCB нашри хабарига кўра, "Валенсия" ярим ҳимоячиси Карлос Солер Каталония клуби директори Матеу Алемани билан суҳбат чоғида унинг вакили Родри Бастер томонидан "Барселона"га таклиф қилинган.

Солер "Валенсия" тарбияланувчиси бўлиб, 2016 йилда асосий таркибга жалб қилинган, шундан бери Карлос "кўршапалаклар" шарафини ҳимоя қилиб келади. У шу пайтгача клуб сафида 212 та ўйин ўтказиб, 33 та гол ва 30 та голли узатмани амалга оширди. Трансфермаркт хабарига кўра, ярим ҳимоячининг трансфер қиймати 50 миллион еврони ташкил қилади.

Киритилди: 20:52, 17.03.2022.
Ўқилди: 1408 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.