Кириш Регистрация
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло 0-2 Кальяри
19/05 18:00 Монца 0-1 Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе 1-1 Эмполи
19/05 19:00 Навбаҳор 1-0 Нефтчи
19/05 19:00 ОКМК 5-3 Сўғдиёна
19/05 20:00 Манчестер Сити 3-1 Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал 2-1 Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд 2-4 Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон 0-2 Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли 1-2 Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси 2-1 Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас 5-0 Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль 2-0 Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон 2-4 Фулхэм
19/05 21:00 Интер 1-1 Лацио
19/05 22:00 Валенсия 1-3 Жирона
19/05 22:00 Вильярреал 4-4 Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао 2-0 Севилья
19/05 22:00 Атлетико 1-4 Осасуна
19/05 22:00 Барселона 3-0 Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис 0-2 Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис 0-0 Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка 2-2 Альмерия
19/05 22:00 Гранада 1-2 Сельта
19/05 23:45 Рома 1-0 Женоа
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Элдор “Рома” учун кераксиз футболчи. Унинг ўрни “Женоа”да эди. Италиялик мутахассислар Шомуродовнинг ўйинига қандай баҳо беришмоқда?

Баҳо:
+-1 | -

Бугун “Рома” Конференциялар лигаси жавоб учрашувида “Витесс”ни қабул қилади. Италия жамоалари учун энг муҳим ўйинлар олдидан Россиянинг "sport-express" нашри “buoncalcioatutti.it” сайти асосчилари ва муаллифларидан бири Алессио Семино билан суҳбат ўтказди. Ушбу суҳбатда “Рома”нинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг муаммолари ва у нега римликлар асосий таркибидан жой ололмагани ҳақида ҳам алоҳида фикр билдиришди.

- “Женоа”да ўзини ёрқин кўрсатган, кейин эса Моуриньо бошчилигидаги “Рома”га ўтган Элдор Шомуродов ҳақида нима дейсиз?

- Мен Элдорнинг фаолиятини алоҳида кузатиб бораман. Бу футболчи ҳозир "Женоа" учун жуда фойдали бўларди. Афсуски, у Генуя клубини эрта тарк этди! Олдинги мутахассисларнинг иши фонида қийин вазиятга тушиб қолган “гриффинлар”нинг янги мураббий Блессин қисқа вақт ичида деярли ўтиб бўлмайдиган ҳимояни қура олди, аммо клубнинг ҳужум чизиғида катта муаммолар бор. "Женоа"да гол ура оладиган ҳужумчилар етишмаяпти. Агар ўйинда гол урсангиз,  А Серияда қолишга ёрдам берадиган очколарни қўлга киритасиз. Эҳ, Шомуродов “Женоа”да қолганида, клубга жуда катта фойда келтирган бўларди!

У ўзига-ўзи вазият ярата оладиган ва энг муҳими бутун жамоага рақибга нисбатан босим ўтказишига ёрдам берадиган футболчи ҳисобланади. Элдор бу ишларни Генуяда ҳам амалга оширди. Бу ерда унинг ўрни бор эди, қисқа вақт ичида клубда Шомуродов ўз ўрнини топа олганди. Шу сабаб Элдор тезда генуялик мухлислар ҳурматига сазовор бўлди ва "Женоа"нинг асосий таркиб футболчисига айланди. Камтарин, одобли йигит, профессионал ва меҳнаткаш Шомуродов “Женоа” клуби учун идеал футболчи ҳисобланар эди.

 

- Нега Шомуродов "Рома"да ўз ўйинини кўрсата олмаяпти?

- Бу ҳолатни ҳар томонлама билиш учун вазиятни клуб ичидан кузатиш ва “Рома”га алоқадор кишилар билан бевосита мулоқот қилиш керак. Мен Генуя ва унинг атрофида нима бўлаётганини яхши биламан, аммо Римда бу борада мен билан суҳбатлашадиган мутахассис йўқ. Ташқаридан қараганда, Шомуродов учун ўйин нуқтаи назаридан ҳам, бошқа вазиятлардан ҳам “Рома” қулай жой эмасдек кўринади. Аммо бу менинг субъектив фикрим, мен бу орқали ҳеч кимга таъсир ўтказмоқчи эмасман.

Элдор "Женоа"да ўйнаганида кўзлари “ёниб турарди”! Ҳозирда эса у менга хафадек бўлиб туюлади. "Женоа" раҳбарияти Элдорга ишонган. Шунинг учун Шомуродов жамоага қанчалик кераклигини ҳис қилди. Ижтимоий тармоқлар орқали ҳам унинг Генуя у учун қулайлиги сезилиб турарди. Моуриньо унга унчалик ишонмайди. Элдорда эса ўзини кўрсатиш имконияти деярли йўқ. Афтидан, Жозе ёзда “Рома” раҳбариятидан Шомани бошқа жамоага кетишини сўрайди  ва бундан ўзбекистонлик футболчининг ўз ҳам хафа бўлмаса керак.

Элдорга тезроқ майдонга тушишини чин дилдан тилайман, чунки у қилаётган меҳнати ва профессионаллиги билан майдонда кўпроқ ўйнашга лойиқ. Балки ҳозирги "Рома" унинг жамоаси эмасдир. Лекин Элдор бошқа жамоага ўтса, ишонаманки, у ўзини яхши томондан кўрсата олади Шомуродовнинг чўққиси ҳали олдинда.  Мен унинг ўйиндарини диққат билан кузатиб бораман.

 

Маълумот ўрнида, ўтган ёзда 26 ёшли Элдор Шомуродов 17.5 млн евро эвазига "Рома" клубига ўтди. Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси 5 йиллик, 2026 йилнинг 30 июнига қадар давом этувчи шартнома имзолади. Битим таркибида яхши ўйин кўрсатгани учун бонуслар ҳам бор. Бундан ташқари, "Женоа" клуби футболчининг кейинги трансферидан маълум миқдорда фойда кўради. Легионеримиз “бўрилар” сафида жами 30 учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол ва 5 та голли узатма муаллифига айланди.

 

Манба: sport-express
Киритилди: 22:58, 17.03.2022.
Ўқилди: 11116 марта.
Фикрлар: 36 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.