Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанд кейинги фаолияти борасида ҳали бир тўхтамга келмади.
Goal.com тарқатган хабарга кўра, норвегиялик футболчи «Реал» вариантини танлашга иккиланиб турибди. Янги жамоасининг асосий юлдузи бўлишни истаётган Холанд "Қироллик клуби" сафида Карим Бензема ва Килиан Мбаппе билан рақобатлашишига тўғри келади. Бу эса унга унчалик маъқул келмай турибди.
«Реал» раҳбариятида ҳам 21 ёшли футболчини қўлга киритишга бўлган ишонч пасайиб бормоқда. Уларнинг фикрича, Эрлинг айни пайтда «Манчестер Сити»га ўтишга яқин турибди. Боз устига, "қаймоқранглилар" ҳали Холандга таклиф билан чиқишмаган.
«Реал» футболчининг ўзи "Сантьяго Бернабеу"га кўчиб ўтиш истагини билдиришини хоҳламоқда. Аммо футболчининг танловига агенти Мино Райола ва отаси Альф-Инге Холанд жиддий таъсир кўрсатишади.
Холинд жорий мавсумда «Боруссия» сафида 22 ўйинда иштирок этиб, 23 гол ва 5 ассист муаллифига айланди.