Италия "В" сериясида иштирок этувчи "Ночерино" клуби ҳимоячиси Марко Поманте куни кеча "Режина" клубига қарши ўтказилган учрашув вақтида хушидан кетиб қолди. Бу ҳақда "Ansa" нашри хабар тарқатмоқда.
Манбанингш маълум қилишича, футболчи шу заҳотиёқ яқин ўртадаги касалхоналардан бирига етказиб борилган. У ҳамон ўша касалхонада бўлиб турибди. Ўтказилган тиббий текширувлар натижасида футболчининг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаётгани аниқланди. Айни вақтда у ўзини яхши ҳис қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта "Ливорно" клуби ҳимоячиси Пьермарио Морозини юрак хуружи туфайли оламдан кўз юмган эди. Ўша фожеа туфайли Италия "А" ва "В" серияси ўйинлари тўлиқ бошқа муддатга қолдирилган эди.













