Украиналик ярим ҳимоячи Руслан Малиновскийнинг рафиқаси Роксана Россия Федерациясининг Украинага бостириб кириши ҳақида гапирди.
У русларнинг 71 фоизи Украинага қарши урушни қўллаб-қувватлашига муносабат билдирди.
«Биз ҳеч қачон қардош халқ бўлмаганмиз, шунинг учун Қримни тарк этдик, бу давлат бизга худди шу одамлар каби бегона.
Лекин, умуман олганда, маданиятимиз ва ҳаёт тушунчаларимиз бошқача», — деб ёзади Роксана.