Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

Роналду билан овқатланган, Пеле билан суратга тушган ва 14 ёшида дебют қилган "жаноб ҳеч ким": у қаерда?

Баҳо:
+ | -

Қандай қилиб муҳим муваффақиятга эришмасдан футбол тарихига кириш мумкин? Ушбу мавзу бўйича мастер-классни АҚШ терма жамоасининг собиқ футболчиси Фредди Аду ўтказиши мумкин.

1990 йилларнинг охирида саккиз ёшли Фреддининг онасига омад кулиб боқди: у "Green card" ютиб олди ва оиласини Ганадан АҚШнинг Мэриленд штатига кўчирди. У ерда Аду мактабга борди ва тез орада ўсмир ўз иқтидорини намойиш этди ва футбол мураббийининг эътиборини тортди.

Фредди 12 ёшида Хайтс футбол мактабига Мэриленд чемпионатида ғалаба қозонишга ёрдам берди. Бир йил олдин вундеркинд Италияда АҚШ Олимпия тараққиёт дастури томонидан ўтказилган халқаро турнирда чақнаган эди. Мусобақа давомида Аду жамоаси «Ювентус» ва «Лацио» клубларини мағлуб этди ва унинг ўзи ҳам турнирнинг энг яхши футболчиси деб тан олинди ҳамда тўпурарлар рўйхатида биринчи ўринни эгаллади.

Ёшлар даражасидаги муваффақиятлар занжирли реакцияга сабаб бўлди. 2004 йилда 14 ёшли Фредди профессионал шартномага эга энг ёш америкалик футболчига айланди - МЛС клуби "Ди Cи Юнайтед" уни лойиҳада биринчи танлов сифатида танлади. Мухлислар Адуни «америкалик Пеле» деб аташди ва дастлаб у ишончни оқлади – у 15 ёшга тўлмасданоқ МЛСда дебют ўтказди ва гол уришга муваффақ бўлди.

Дунёда адуистерия бошланди. Фредди Time журналининг биринчи саҳифаларидан жой ола бошлади. Nike компанияси билан ҳомийлик шартномасини имзолади. У Пеле билан бирга Sierra Mist содаси рекламасида роль ўйнади ва футбол қироли Пеле Фреддини қўлида кўтариб, Моцарт билан таққослади.

Буларнинг барчаси Адунинг бошини айлантириб қўйди. 2006 йилда бутун Америка Аду асосий терма жамоа таркибида Германияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига боришига ишончи комил эди. Ҳақиқат унчалик қизғин эмас эди: бош мураббий Брюс Арена йигитнинг бундай мусобақаларда иштирок этишига ҳали эрта, деб оқилона қарор қилди.

Ўзининг супер юлдузи мақомига ўрганиб қолган Аду «Ди Cи Юнайтед» бош мураббийи Петр Новакка кам ўйин вақти бергани учун жаҳли чиқди ва омма олдида норозилигини ошкор қилди. Фредди унга берилиши мумкин бўлган барча имтиёзлар аллақачон тўланганлигини ҳеч қачон тушунмади - ҳисобларни тўлаш вақти келди. Маколей Калкин ёлғон гапиришингизга йўл қўймайди: эрта келган шон-шуҳрат ҳар доим ҳам катта бўлганингизда фойда олиб келмайди.

«Агар орқага қайтиш имконим бўлса, ҳаётимда кўп нарсани ўзгартирган бўлардим», деди Аду йиллар ўтиб. “Мен ёш ва содда эдим. Ҳозирги тажрибамни ҳисобга олсам, мен нарсаларга бошқача ёндашган бўлардим. Мен кўп одамларга, жамоадошларимга паст назар билан қарардим. Энди ўзимни бошқача тутишим керак эди, деб ўйлайман" - дейди Аду.

2006 йилда "америкалик Пеле" деярли «Манчестер Юнайтед»га ўтганди. Сэр Алекс Фергюсон вундеркинд билан «Олд Траффорд»га потенциал ўтишни шахсан муҳокама қилди, аммо Аду Манчестерда атиги икки ҳафта вақт давомида академия ўйинчилари билан машғулот ўтказди. «Манчестер Юнайтед» ҳужжатлар билан боғлиқ муаммолар туфайли Фредди билан тўлақонли шартнома имзолай олмади — вояга етмаган футболчига ишлаш учун рухсатнома олиш жуда қийин эди.

"Ҳамма Криштиану Роналдуни мағрур дейди, лекин Манчестерда бўлган барча футболчилар ичида фақат у суҳбатлашиш учун келган ва мени кечки овқатга таклиф қилган. У ўзини ҳайратланарли тутди. Албатта, мен аллақачон Роналдуни жуда ҳурмат қилардим, лекин шундан кейин уни янада ҳурмат қилдим, у менинг севимли футболчимга айланди" - деганди ўшанда Аду.

"Ди Cи Юнайтед"ни тарк этгач, Аду "Реал СолтЛейк" жамоасига кўчиб ўтди ва кейин Европага йўл олди. Иқтидорли футболчини "Бенфика" клуби бир ярим миллион еврога сотиб олганини расман эълон қилди. Фредди фаолиятини «Монако»га ўтиши билан бузди - унинг ўзи бунга амин: "Мен "Монако"га ижарага ўтишга қарор қилдим, чунки "Бенфика"даги биринчи йилда уч хил мураббий қўл остида ўйнадим. Менга янада барқарор муҳит керак деб ўйладим. "Бенфика"да мен Ди Мария ва Давид Луиз билан йўлим кесишган – мен икки ёш кичик бўлсамда, барчамиз U-20 Жаҳон чемпионатида бирга ўйнаганмиз. "Бенфика"га энди келган пайтимда мен Ди Мариядан яхшироқ ўйнадим. Аммо менда "Монако"га бориш имконияти пайдо бўлди ва мен кетдим, аммо Ди Мария Лиссабонда қолди.

«Бенфика»нинг кейинги мураббийи ёшларни ўйнашга рухсат берди, лекин мен учун ҳаммаси унчалик зўр эмас эди. Мен жамоадан кетганимдан кейин Ди Мария ўз ўрнига эга эди, аммо, мен эса "Монако"да деярли ўйнамадим. Кўп ўтмай Ди Мария "Реал" билан шартнома имзолади ва Монте-Карлодан кейин тушунарсиз жойга тиқилиб қолдим - Греция чемпионатидаги «Арис» жамоасига ўтдим. Ўйлашимча, агар «Бенфика»да қолганимда, фаолиятим бутунлай бошқача бўларди - Ди Марияникидек ёки шунга ўхшаш.

Аду фаолияти давомида 2018 йилгача фақат "Ди Cи Юнайтед" сафида 50 дан ортиқ ўйин ўтказди. Фредди Туркия ("Ризеспор"), Сербия ("Ягодина") ва Финляндия ("КуПС") чемпионатларида ҳам иштирок этишга улгурди.

Ҳақиқий футболдаги арзимас ютуқлардан фарқли ўлароқ, Аду футбол симуляцияларининг ҳақиқий афсонасига айланди. "Football Manager"да унинг салоҳияти стероидлар каби "бомбаланган" эди. Тажрибали мухлислар уни форумларда носталжи билан эслашади:

  • "2000 йиллардаги футбол симуляторларини ўйнаганлар бу йиртқични эслашади!"
  • "Албатта! Футбол менежери сифатида у шунчаки мега-талант эди. ФИФАда эса, назаримда, у ҳам яхши ривожланган. Афсуски, у реал ҳаётда ўзини тўлиқ очиб бермаган"

Фреддининг ўзи ҳам узоқ вақт давомида виртуал оламда бу қадар машҳур эканлигига шубҳа ҳам қилмаган: “Тўғрисини айтсам, болалигимда Football Manager нималигини билмасдим. Биз бу ерда, АҚШда Football Manager ўйнамаймиз, шунинг учун мен Фейсбукда ва бошқа жойларда бу маълумотларни ола бошлагунимча, мен бу ҳақда кўп нарса билмасдим: «Football Manager афсонаси!» Ва мен ўйладим: «Football Manager афсонаси нима?!»

Европада эса бу жуда муҳим воқеа. Вақт ўтиши билан мен тушундим: «Демак, мен Европадаги ва айниқса Англиядаги барча мухлисларни топганман!» Кўпчилик британияликлар менга Football Managerда афсона эканлигимни айтишди. Ва бу бугунги кунгача содир бўлмоқда. "Инстаграм"даги барча шахсий хабарларимни ўқишга вақтим йўқ - улар минглаб!

2020 йил октябрь ойида, икки йиллик танаффусдан сўнг, Аду кутилмаганда 400 кишидан иборат митти балиқчилар қишлоғини ифодаловчи учинчи лига клуби - Швециянинг "Остерлен" клуби билан шартнома имзолади.

Шу билан бирга, Фредди ўзининг "твиттер"даги расмий саҳифасида шундай деб ёзди: «Мен футболни жуда соғиндим ва яна ўйнай олганимдан хурсандман. Зинапоядан бир қадам ташлаб юқорига кўтарилиш. Илгари мен бир неча қадам сакраб юрган бўлсам, энди буни тўғри қилиш имконияти бор. Мен жуда ҳаяжондаман, лекин ҳеч қачон ҳозиргидек тайёр бўлмаганман».

Афсуски, бу тўғри чиқмади. Transfermarkt хабарига кўра, Аду тўрт ойдан сўнг "Остерлен" жамоасини тарк этган ва янги жамоада бир дақиқа ҳам ўйнамади. Ҳозир у атиги 32 ёшда - ҳали ҳам Ди Мария ва Давид Луисдан ёш. Аммо улар ҳали ҳам юқори савияда ўйнашмоқда, бироқ, Фредди спортни тарк этган ва қайтиш ҳақида ўйламаяпти.

"Америкалик Пеле" ўзининг "Инстаграм"даги расмий саҳифасида вертикал видеоларни нашр этмоқда (НEГА?), болаларни қандай ўргатишини кўрсатади ва обуначиларга "Ведьмака" ва "Бэтман"ни томоша қилишни маслаҳат беради. Эҳтимол, бу унинг катталар томонидан етказилган ўсмирлик жароҳатини даволашнинг ягона йўлидир...

Киритилди: 07:00, 20.03.2022.
Ўқилди: 9132 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.