«Реал» 2018 йилдан бери илк бор «Барселона»дан тўртта гол ўтказиб юборди.
Мадрид клуби Испания чемпионатининг 29-тури доирасида «Барселона»га қарши «Классико»ни ўтказмоқда.
Карло Анчелотти шогирдлари ўйиннинг 51-дақиқасига келиб ўз дарвозаларидан тўртта гол ўтказиб юборишди.
«Реал» 2018 йилнинг октябрь ойидан бери биринчи марта «Барселона»дан тўртта гол ўтказиб юборди.
Ўшанда мадридликлар 1:5 ҳисобида мағлуб бўлган, шундан сўнг жамоа бош мураббийи Хулен Лопетеги ишдан бўшатилди.