Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити

"Бавария" Гравенберх учун 25 миллион евро таклиф қилди

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг "Бавария" клуби "Аякс" ярим ҳимоячиси Раян Гравенберх учун 25 миллион евро таклиф қилди, деб ёзади журналист Фабрицио Романо.

Манбанинг хабарига кўра, Мюнхен клуби вакиллари футболчининг агенти Мино Райола билан шахсий шартномаси шартларини муҳокама қилгандан сўнг ўз таклифларини юборишган.

Қайд этилишича, бу таклиф футболчини қимматроқ сотишни кутаётган "Аякс" раҳбарларига ёқмаган. Клублар ўртасидаги музокаралар давом этади.

Трансфермаркт Гравенберхни 35 миллион еврога баҳолаган. 2021/22 йилги мавсумда 19 ёшли ярим ҳимоячи “Аякс” сафида барча мусобақаларда 37 та ўйинда майдонга тушди. Иккита гол урди ва олтита голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 14:21, 21.03.2022.
Ўқилди: 977 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [7105]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2870]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [2869]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2346]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2261]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2244]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2217]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2157]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [1901]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1864]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик