Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Чемпионлар лигасининг энг кучли футболчиларидан тузилган рамзий терма жамоа ҳақида

Баҳо:
+ | -

ЕЧЛнинг нимчорак босқичи бизга ажойиб ўйинлар, таасуротлар ҳамда хотиралар берди. Мухлислар Туриндаги шок учрашувга гувоҳ бўлишди. Унда «Вильярреал» гегемонликдан қайтиб қолган «Ювентус»ни ўз майдонида ер тишлатганди (3-0). Шунингдек, Диего Симеоне бошчилигидаги жамоа «МЮ»ни мусобақа билан хайрлашишга мажбур қилган. Қолаверса, бунда Мадрид шаҳридаги ўйин турнир безагига айланган: «Реал» умумий ҳисобда 2-0 билан ортда бораётиб, ўйиннинг сўнгги 45 дақиқасида 3 та гол билан рақибга «дам берди». Қуйида шу ва бошқа учрашувлардаги энг яхши футболчилардан иборат рамзий жамоа ҳақида гап боради.

1. Дарвозабон ва ҳимоячилар

Ян Облак (дарвозабон) - У ваниҳоят ўз даражасини яна исботлай олди. Сўнгги пайтлар фаолиятида анча пасайиш кузатилган Облак, «МЮ» мухлисларини хафа қилади. Словения терма жамоаси аъзоси саъй-ҳаракатлари билан унинг шериклари «Олд Траффорд»дан ғалаба билан қайтганди.

Серж Орье (ўнг қанот ҳимоячиси) - Ҳа, у лойиқ бунга. Серж Туриндаги кутилмаган ғалабада катта ҳажмдаги ишни бажарганди. «Вильярреал» эса ЕЧЛнинг кейинги босқичига йўл олади. Орье бунда битта ассистни ўз ҳисобига ёздириб, дарвозани даҳлсиз сақлашда яхши қатнашди.

Пау Торрес (марказий ҳимоячи) - Англиядаги кўплаб жамоалар назарига тушган футболчи, ўтган чоршанба оқшомида бунинг сабабини кўрсатиб қўя олди. У «Ювентус»га қарши ҳимояни ишончли қўриқлади ва битта голга ҳам муаллифлик қилди.

Ян Вертонген (марказий ҳимоячи) - Собиқ «Тоттенхэм» вакили «Аякс»га қарши ғалабали ўйинда феноменал ҳаракатлари билан ёдимизда қолди. У ва жамоадошларининг муваффақиятли ўйини «Бенфика»ни кейинги босқичга олиб чиққан эди.

Алекс Гримальдо (чап қанот ҳимоячиси) ‐ Бунда ҳам худди шундай якун. Ўзи бу босқич «Бенфика» ҳимоячиларига аталгандек эди. Гримальдо «Аякс»га қарши шерикларидан қолишмади. У ҳақли равишда ушбу рўйхатдан жой олди.

2. Ярим ҳимоячилар

Бернарду Силва (ўнг қанотда) - Португалия терма жамоаси аъзосининг нимчорак финалда кўрсатган ҳар икки ўйинини қўшиб, уни энг яхши футболчилар қаторида эди, дейиш мумкин. «Спортинг»га қарши кечган баҳсда Бернардунинг хизмати катта эди. У меҳмондаги ўйинда, Лиссабонда иккита голга муаллифлик қилган. Улардан бири турнирнинг энг чиройли голи бўлишга номзоддир.

Лука Модрич (марказда) - Чемпионлар лигаси тарихидаги энг ёрқин комбекда хорватияликнинг хизматлари беқиёс эди. Модрич «ПСЖ»га қарши сўнгги 20 дақиқаликни фанастик даражада ўтказди. У бу билан ўзининг сайёрамиздаги энг яхши ярим ҳимоячилардан бири эканини яна бир бор намойиш қилди.

Томас Мюллер (марказда) - «Лейпциг»га қарши 7-1 ҳисобида тугаган ўйинда таблода Мюллер номи ҳам порлаб турганди. Унинг Левандовски билан боғлиқлик даражаси ҳали ҳам Европадаги энг яхшиси дея қаралмоқда. Томас стандарт футболчилар ичида ўзгача ҳаракатлари билан ажралиб туради. Шу сабаб ҳам у рамзий терма жамоада турибди.

Винисиус (чапда) - Дунёдаги энг яхши чап қанот ҳимоячиси бўлган Ашраф Ҳакимига қарши қандай ўйнаш кераклигини фақат у кўрсатиши мумкин. Вини Ж «Реал» учун аллақачон зарурий фигурага айланиб улгурди. Унинг «ПСЖ» билан кўрсатган ўйини буни яна бир бор қиёслашга ёрдам беради.

3. Ҳужумчилар

Роберт Левандовски (марказий ҳужумчи) - Яна бир ўйин, яна бир ажойиб ҳафта ва яна бир хет-трик («Лейпцсиг»). Умуман олганда, Лева учун бундай ҳолат аллақачон нормал бўлиб қолган. Польшаликнинг нималарга қодир эканини ортиқча таъкидлаб ўтириш шарт эмас деб ҳисобладик...

Карим Бензема (марказий ҳужумчи) - Франция терма жамоаси аъзосининг «ПСЖ» бошига қандай кунлар «солиб қўйгани», ҳаммасини бир нафасда билиб олишга ёрдам беради. Ушбу хет-трик ЕЧЛ тарихидаги энг ёрқин саҳифалардан жой олади. Бензема «Сантьягу Бернабеу»да учта гол урди. Бу эса «катта калибрли» футболчи қандай бўлиши керак, деган саволга ўта содда ва тушунарли жавобдир.

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 18:19, 21.03.2022.
Ўқилди: 2238 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.