«ПСЖ» футболчилари ўртасида кескинлик кучаймоқда.
RMC Sport хабарига кўра, жамоада иккита гуруҳ шаклланган: биринчиси жанубий америкалик футболчилардан, иккинчиси француз тилида сўзлашувчи футболчилардан иборат тузилмалар.
Ўйинчилар ўртасидаги таранглик «Реал Мадрид»га 3:1 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин шаклланди ва «Монако»га 3:0 ҳисобида мағлуб бўлганидан кейин янада кучайди.
Маълумотларга кўра, шундан кейин ҳеч бир футболчи на кийиниш хонасида, на қайтишда ўзаро нутқ сўзламаган. Бу жамоадаги кайфиятни тавсифлайди.