"Астон Вилла" бош мураббийи Стивен Жеррард "Арсенал" футболчиси Букайо Сака ҳақида фикр билдирди. У ҳужумчи ҳақида шундай дейди:
"Мен футболчимнинг Сакага ишлатган фолини кўрдим. Бундай ҳолатлар кўп учрайди. Бу футболнинг бир қисми. Ҳа, Сака ажойиб футболчи. У зўр талант ва менга ёқади. Бироқ у бу қўполлик борасида ҳакамга шикоят қила олмайди. Чунки футболда курашларга рухсат берилган".
Эслатиб ўтамиз, Сака бу мавсумда АПЛда жами 14 та голда иштирок этган.