Руминиянинг "Тиргу Муреш" клуби яримҳимоячиси Селсиньо Москванинг "Локомотив" клубида ўйнаган даври ҳақида ҳикоя қилиб берди.
"Менинг энга катта хатоим - 16 ёшимда "Локомотив"да ўйнаш учун Бразилияни тарк этганим бўлди. Россия ранг баранг давлат. Профессионл нуқтаи назаридан Бразилияда ҳаммаси яхши кечаётган эди, лекин шахсий томондан муаммоларим бор эди. Лекин "Крузейру", "Сан-Паулу", "Порту" ва "МЮ" ва яна бир мен номини эслолмайдиган француз клубидан ҳам таклифлар бор эди.
Танлаш қийин бўлди ва мен ишнинг молиявий тарафини танладим. "Порту"дагилар Россияга кетишимдан икки кун олдин алоқага чиқишди, лекин "Локомотив" билан келишиб бўлгандим.
Мен пофессионал футболчи олдидаги имкониятлар олдида ақлимни йўқотдим. Машиналар, маишат... Лотин Америкасида, уйда менинг ҳеч вақом йўқ эди. Бу ерда эса жуда кўп ва осон топиладиган пуллар. Португалияда 10 минг доллар олар эдим, "Локомотив"да 500. 16 ёшли бола учун тасавур қила оласизми? Ўзингизни йўқотиб қўйишингиз ҳеч гап эмас.
Аёллар? У пайтда бўлажак умр йўлошим билан таниш эдим. Тунги клубларга келсак, у ерларда соатлаб қолиб кетардим. 16дан 19 гача ёшли пайтим ақлдан озар даражада кечган.
Баъзан машғулотларга маст ҳолда келар элим. Клуб базасига соат 8да келган пайтларим ҳам бўлган, соат 9да машғулотлар бошланар эди. Тунги клубдарда ҳафтасига тўрт-беш марта бўлар эдим, лекин атрофимда сероб бўлишига қарамай, гиёҳванд моддалар истеъмол қилмаганман", - дея бебош футболчининг сўзларидан иқтибос келтиради Селсиньо Estadao.com.br.