Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Антонио Контенинг келишилган ўйинларда алоқаси борлиги гумон қилинмоқда

Баҳо:
+ | -

Италия оммавий ахборот воситаларида "Ювентус" бош мураббийи Антонио Контенинг келишилган ўйинларда алоқаси борлиги ҳақида турли гап-сўзлар тарқалди.

Гап шундаки, "Сиена" футболчиси ҳуқуқ органларига берган кўрсатмасида Контенинг шундай ноқонуний ишларга алоқадор экани ҳақида айтган. Антонио Конте ўтган мавсумда айнан "Сиена" клубини бошқарганди. 

"Рома"га қарши ўйин олдидан журналистлар, табиийки, бу мавзудан ҳам гап очишди. Бу саволга жавоб берар экан, Конте ортиқча ҳеч қандай изоҳ бермади:

"Мен газеталарда ёзилаётганлар айбловларни шарҳлашни истамайман. Мен учун "Рома"ни енгиш муҳимроқ. Мен жуда хотиржамман. Ҳа, қандайдир тергов ишлари бўляпти. Лекин мени ҳали ҳеч ким безовта қилгани йўқ. Агар мени чақириб қолишса, барча саволларга жавоб беришга тайёрман" - деди Антонио Конте.

Ушбу ҳолат бўйича "Ювентус" бош директори Беппе Маротта ҳам клуб расмий сайтида ўз фикрини билдирди.

"Контени номини тилга олган Италия нашрлари унга нисбатан хурматсизлик қилишди. Анчадан бери тергов давом этяпти, бундай ишларда юзлаб таниқли шахсларнинг исми тилга олинади, аммо негадир фақат Контенинг номи балқиб чиқмоқда. Бу борада бирорта далил ҳам йўқ.Контенинг турмуш тарзи ва бундай ишларга аралашмаслигини яхши биламан" - деди Маротта 

Агар бу машмаша жиддийлашиб, Контенинг айби исботланадиган бўлса, уни уч йилга футбол фаолиятидан дисквалификация қилишлари мумкин.  

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 07:31, 24.04.2012.
Ўқилди: 7285 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.