"Лидс Юнайтед" янги ҳимоячи сотиб олади. Хабарларга кўра, АПЛ жамоаси "Андерлехт" футболчиси Серхио Гомесга қизиқиш билдирмоқда.
Испаниялик ҳимоячи бу мавсумда Европада ассистлар борасида етакчилик қилмоқда. Унинг ҳисобида ҳозирга қадар 10 та ассист бор. Шунингдек, у 5 та гол уришга ҳам улгурган.
21 ёшли футболчи "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. Гомес учун "Лион", "Аталанта" ҳамда "Аякс" ҳам даъвогар саналади.