Кириш Регистрация
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид 2-1 Бавария
10/05 23:45 Фрозиноне - Интер
11/05 00:00 Ницца - Гавр
11/05 00:00 Брест - Реймс
11/05 00:00 Алавес - Жирона

Ўсмирларимиз иштирок этадиган «Каспий кубоги» тақвими маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси (U16) май ойининг сўнгги кунлари Озарбойжонда бошланадиган анъанавий “Каспий кубоги” мусобақасида иштирок этади. Қуръага кўра, Дилшод Нуралиев жамоаси “В” гуруҳида Япония, Туркия ва Грузия ўсмирлар терма жамоалари билан куч синашадилар.

Ўйинлар Боку шаҳридаги «АЗАЛ Арена» ва “Далга Арена” стадионларида бўлиб ўтади. Озарбойжон футбол федерациялари ассоциацияси (ОФФА) мусобақанинг тақвимини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси мусобақани (30 май куни) Японияга қарши ўйин билан бошласа, эртаси куни “нуралиевчилар” Туркияни синовдан ўтказишади. Жамоалар 1 кун танаффус қилишганидан кейин Ўзбекистон гуруҳнинг сўнгги учрашувини Грузияга қарши ўтказади. 4 июнь куни эса мусобақанинг ҳал қилувчи баҳслари бўлиб ўтади. Унда жамоалар гуруҳда эгаллаган ўринларига қараб, финал, 3-ўрин учун, 5-ўрин учун ва 7-ўрин учун баҳсларда майдонга тушадилар.

Мусобақа тақвими қуйидагича:

“А” гуруҳи: Озарбойжон, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон.
“В” гуруҳи: Япония, Туркия, Грузия, Ўзбекистон.
 
30 май
11:00. Қирғизистон – Қозоғистон. «АЗАЛ Арена»
11:00. Туркия – Грузия. «Далга Арена»
16:30. Церемония открытия. «Далга Арена»
17:00. Озарбойжон – Туркманистон. «Далга Арена»
19:30. Япония– Ўзбекистон. «Далга Арена»
 
31 май
11:00. Ўзбекистон – Туркия. «АЗАЛ Арена»
11:00. Япония – Грузия. «Далга Арена»
17:00. Туркманистон – Қирғизистон. «Далга Арена»
19:30. Қозоғистон – Озарбойжон. «Далга Арена»
 
2 июнь
11:00. Қозоғистон – Туркманистон. «АЗАЛ Арена»
11:00. Грузия – Ўзбекистон. «Далга Арена»
17:00. Япония – Туркия. «Далга Арена»
19:30. Озарбойжон – Қирғизистон. «Далга Арена»
 
4 июнь
11:00. 7-ўрин учун. «АЗАЛ Арена»
11:00. 5- ўрин учун. «Далга Арена»
17:00. 3- ўрин учун. «Далга Арена»
19:30. Финал
21:15. Мусобақанинг ёпилиш маросими

Манба: www.stadion.uz.

Аслида ушбу мусобақа 17 ёшли футболчилар ўртасида ташкил этилаётган бўлиб, ҳозирги кунда ОФКнинг бундай ёшдаги ўйинчилар ўртасида мусобақаси йўқлиги учун унда Осиё терма жамоалари европалик рақибларидан бир ёш кичик футболчилар билан иштирок этишади.

Киритилди: 09:33, 24.04.2012.
Ўқилди: 6558 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.