Римнинг «Лацио» клуби «Ювентус» футболчисига қизиқиш билдирмоқда.
«Лацио» молиявий муаммоларга дуч келмоқда ва шу сабабли эркин агент мақомидаги футболчилар билан шартнома имзоламоқчи. Il Messaggero нашри хабарига кўра, римликларнинг асосий мақсади «Ювентус» футболчиси Федерико Бернардески бўлиб турибди. Унинг туринликлар билан амалдаги келишуви уч ойдан кейин якунига етади.
Бернардески ўйин амалиёти камлиги сабаб «Ювентус»ни тарк этиши мумкин. Турин клуби 28 ёшли вингерга шартномани узайтиришни таклиф қилган, бироқ италиялик футболчини келишув шартлари қониқтирмаган.