Кириш Регистрация

Анри «Барселона»ни қўллаб-қувватлаш учун «Камп Ноу»га ташриф буюрди

Баҳо:
+ | -

Бугун "Барселона" жамоасининг эрталабки машғулотларини кузатиш учун бир неча минглаб мухлислар "Камп Ноу"га ташриф буюрганлиги хақида маълумотлар бор.

Аввалига кеча кечқурунги машғулотларни ўзини нохуш хис қилгани учун ўтказиб юборган Лионель Месси ҳақидаги хабарлар, мухлисларни бироз саросимага солиб қўйганди. Аргентиналик ҳужумчи бугун эрталаб машғулотларга кириб келди, мухлислар эса уни катта олқишлар билан кутиб олишди.

Орадан бироз вақт ўтгач эса, майдонда Тиерри Анри пайдо бўлди. Айни дамда "Нью Йорк Ред Булс" жамоаси сафида тўп сураётган франциялик ҳужумчи ўзининг собиқ жамоадошларини қўллаб-қувватлаш учун каталонияга ташриф буюргани маълум бўлди.

Анри "Барса" футболчилари билан машғулот майдонида анча вақт ўтказди ва чиқиб кетди.

Хабарларга қараганда машхур ҳужумчи бугун тунда бўлиб ўтадиган "Челси"га қарши  ЕЧЛ ярим финал жавоб баҳсини стадиондан туриб кузатади.

Манба: www.goal.com
Киритилди: 14:16, 24.04.2012.
Ўқилди: 6414 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.