"Барселона" президенти Жоан Лапорта журналистларга Каталония жамоасининг жорий мавсумдаги чемпионлигига ишонишини айтди.
Лапортанинг айтишича, ҳозирда Хави бошчилигидаги Каталония клуби кучли ривожланмоқда ва ажойиб формада. Функционернинг таъкидлашича, "Реал Мадрид" энди пасайишни бошлаши керак, чунки мадридликлар бутун мавсум давомида 13-14 ўйинчидан иборат бир хил таркибдан фойдаланганлар. Жоан "Барселона" қолган барча ўйинларда фақат ғалаба қозонишга ҳаракат қилиши кераклигини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда каталонияликлар Испания чемпионатида учинчи поғонани эгаллаб турибди ва пешқадам "Реал"дан 12 очко ортда қолмоқда.