Кириш Регистрация
12/05 00:00 Атлетик Бильбао 2-2 Осасуна
12/05 15:30 Лацио 2-0 Эмполи
12/05 17:00 Кадис 1-0 Хетафе
12/05 18:00 Женоа 2-1 Сассуоло
12/05 18:00 Верона 1-2 Торино
12/05 19:00 Нефтчи 2-2 Андижон
12/05 19:00 Сўғдиёна 1-2 Навбаҳор
12/05 19:15 Атлетико 1-0 Сельта
12/05 20:30 Ман. Юнайтед 0-1 Арсенал
12/05 21:00 Ювентус 1-1 Салернитана
12/05 21:30 Валенсия 0-0 Райо Вальекано
12/05 23:45 Аталанта 2-1 Рома
13/05 00:00 Страсбур 2-1 Метц
13/05 00:00 Клермон 0-1 Лион
13/05 00:00 Нант 1-2 Лилль
13/05 00:00 Монпелье 0-2 Монако
13/05 00:00 ПСЖ 1-3 Тулуза
13/05 00:00 Ренн 1-1 Ланс
13/05 00:00 Марсель 3-1 Лорьян
13/05 00:00 Бетис 3-2 Альмерия
13/05 21:30 Лечче - Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина - Монца
14/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона - Реал Сосьедад
14/05 22:30 Осасуна - Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити

"Арсенал"дан қувилган юлдуз "Барселона"да порламоқда

Баҳо:
+ | -

Пьер-Эмерик Обамеянг "класико"да дубли билан "Реал"ни том маънода ўлдирди ва "Барселона"даги статистикани фантастик даражага олиб чиқди. 32 ёшли габонлик футболчи Ла Лигада 7 та ўйинда 7 та гол урди ва барча мусобақаларда 11 та ўйинда 10 очко олиб Каталония етакчисига айланди. Шу билан бирга, "Арсенал"да мавсумнинг биринчи қисмида форвард батамом сўнган юлдузга ўхшаб кўринарди. Обамеянг Лондондаги сардор ва энг яхши ҳужумчидан мураббий билан кўп тортишадиган футболчига айланганди.

Обамеянг тўрт йил давомида Лондонда барча турнирларда 163 ўйинда 92 та гол киритиб, 21 та голли узатмани амалга оширган. Икки мавсумда (2018/19 ва 2019/20) габонлик футболчи жамоанинг энг яхши тўпурарига айланди, 2019/20 йилги мавсумдан эса у "канонирлар" сардори даражасига кўтарилди. Пьер-Эмерик 2018 йилнинг қишида жамоага келиб, 2022 йилнинг қишида кетди. Аммо клуб афсонаси мақомида эмас, балки бош мураббий Микель Артетани билан зиддиятга учраган футболчи сифатида.

Аввалига мураббий ва футболчи ўртасидаги муносабатлар нормал эди. Испаниялик мураббий 2019/20 йилги мавсумда "Арсенал"ни қабул қилиб олган ва Обамеянгнинг жамоадаги позициясига таъсир қилмаган. Ўзаро муносабатлардаги муаммолар 2021/22 йилги мавсумда бошланган. Пьер-Эмерик ўйин борасида сезиларли даражада оқсай бошлади ва лондонликларнинг ўзгарувчан услубига мос келмади. Премьер-лигадаги 14 ўйинда у биринчи даврада атиги тўртта гол урди. Барча мусобақаларда габонлик 15 ўйинда 9 та гол уришга муваффақ бўлди.

Пьер-Эмерик натижалари 2020/21 йилги мавсумдаёқ пасая бошлаганди. "Арсенал"нинг энг яхши ҳужумчиси бўлганидан икки мавсумдан сўнг у барча мусобақаларда атиги 15 та гол урди (Премьер-лигада 10 та). Аммо ўшанда ҳам у доимий ўйнашда давом этган.

"Футболчилар билан яхши муносабатдаман. Ҳар бир инсон тушуниш керак, мен доим жамоа учун бор кучимни ишга соламан. Интизомий қарорлар шахсий эмас, улар фақат яхши натижаларга эришиш учун қабул қилинади. Ҳаммаси шу. Футболчи гол урмаса, бу унинг ўзига бўлган ишончига, кайфиятига таъсир қилади. Бундай ҳолатда сиз курашишингиз керак", - деган эди Артета ўйинларнинг бирида.

Аммо "Саутгемптон" билан ўйиндан кейин Обамеянг таркибдан тушиб қолди ва январь ойида Африка кубогига йўл олди. Тўғри, ҳужумчи турнирда майдонга тушмади. Форвард турнирга коронавирус билан келган ва тузалганидан кейин унинг юраги билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлганди. Пьер-Эмерик Лондонга қайтди, аммо янги текширув юракнинг соғлом эканлигини кўрсатди. Артета қишки трансфер ойнасида собиқ сардордан қутулишга аҳд қилди ва 31 январь куни габонлик Барселонага йўл олди.

У "Барселона"да қандай ўйин кўрсатяпти?

Обамеянгнинг трансфери кўпчилик учун ғалати кўринди: "Барса" юраги билан боғлиқ муаммолар туфайли фаолиятини якунлаган Серхио Агуэрони йўқотди ва зудлик билан янги ҳужумчи излаётган эди. Габонликка таклиф зарурий чора бўлиб кўринди, бу охирги куни амалга оширилди, чунки бошқа вариантлар йўқ эди. Қолаверса, каталонияликлар эркин агент қидираётган эди, шунинг учун Пьер-Эмерик жуда мос тушди.

Футболчи Каталониядаги фаолиятини хотиржамлик билан бошлади: дастлабки уч ўйинда у бирорта ҳам голли ҳаракатни амалга оширмади, секин-аста формага кириб, асосий таркибдан жой ола бошлади. Жамоа учун тўртинчи ўйинда Обамеянг "Валенсия" дарвозасига 3 гол урди. Кейинги ўйинларда у "Атлетик", "Осасуна", "Наполи" ва "Галатасарой" дарвозасига биттадан тўп киритди. Ҳужумчи "класико"да порлади ва 2 гол 1 ассистни амалга оширди.

Кўриниб турибдики, Пьер-Эмирикнинг Артета билан муносабатлари қийин бўлгани учун "Арсенал"да ўйини ёмонлашди. Микель кўпинча оммавий ахборот воситаларида ҳужумчини қоралади ва кейин уни таркибдан бутунлай олиб ташлади. Бу юлдуз форвардга нисбатан ҳақоратли қарор. Албатта, габонликнинг жавоб ҳаракати ҳам провокацион эди. Аммо ҳужумчи трансферга эришиш ва мураббий билан бир жамоада қолиб кетмаслик учун ҳамма нарсани қилди. Ажралишдан сўнг ҳаммаси яхшиланди: Обамеянг ўзига хос формага қайтди, "Арсенал" эса Премьер-лигада кучли тўртликка кирди.

Киритилди: 21:24, 26.03.2022.
Ўқилди: 2549 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.