«Барселона» ярим ҳимоячиси Педри ўзининг собиқ жамоадоши, ҳозирда «ПСЖ»да ўйнаётган Лионель Месси ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Фурсат бўлган заҳотиёқ унинг ўйинларини кузатаман, чунки дунёнинг энг яхши ўйинчисининг ўйинини томоша қилиб, кўп нарсани ўрганишингиз мумкин. Месси билан майдонда ва ундан ташқарида ажойиб вақт ўтказдим. Лео ажойиб инсон. У Каталонияга қайтиб келишига умид қиламан. Унинг жамоадоши бўлиш - катта бахт», - деди 19 ёшли испаниялик La Vanguardia нашрига берган интервьюсида.
Педри Гонсалес 2020 йилнинг ёзидан бери «Барселона» сафида тўп суради. Лионель Месси 2021 йилнинг ёзида клубни тарк этиб, «ПСЖ»га ўтган эди.