Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Саутгейт Англиянинг асосий мақсадини айтди

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишга қарор қилди.

"Биз шу мақсадда келганмиз. Кубокни қўлга киритиш - сўнгги 5-6 йилдаги мақсадимиз. Биз ҳар доим 2022 йилни ёдда тутганмиз. Биз эса бу турнир йўлида тўғри қадам ташладик.

Биламизки, мусобақада ғалаба қозониш жуда қийин, жаҳон чемпионатида эса рақобат ҳақиқатдан ҳам юқори, чунки у ерда кучли жамоалар етарли. Лекин биз тўғри йўлдамиз ва ёдда тутингки, фақат ғалаба бизни чинакам қониқтиради.

Биз жаҳон чемпионатидаги ғалабалар тарихини ўргандик ва кўп жиҳатларимиз чемпионларга мос келади. Ўтган йили биз ҳар бир ўйинда гол уриш бўйича дунёда иккинчи ўринда эдик, шунингдек, ҳар бир учрашувда ўтказиб юборилган голлар бўйича ҳам энг яхши ҳимояга эга бўлдик. Демак, биз кўп иш қиляпмиз ва шундай давом этишимиз керак", - деди Саутгейт.

Киритилди: 01:16, 27.03.2022.
Ўқилди: 756 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7122]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3942]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3342]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3198]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3155]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2597]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2302]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1607]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1555]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1471]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик