Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Погба оиласида мудҳиш воқеа

Баҳо:
+ | -

Поль Погба «Атлетико»дан учралган мағлубиятдан сўнг «Олд Траффорд»ни алам билан тарк этаркан, олдинда уни янада жиддийроқ муаммо кутиб турганидан бехабар эди. Ўша тунда франциялик юлдузнинг нафақат футболдаги обрўси, балки энг қадрли нарса - оиласи ҳам хавф остида қолди. Поль билан рафиқасининг Манчестердаги ўйинга отланганидан хабар топган ўғрилар унинг хонадонига бостириб киришди. Бу паллада уйда футболчининг икки нафар фарзанди бўлган. Погба ҳамон керакли паллада ўғиллари ёнида бўлолмаганидан афсусланмоқда. Шунчаки, даҳшатли ҳолат!

Поль рафиқаси ҳамроҳлигида 15 март оқшомида уйдан чиқиб кетишди. Шу куни «Олд Траффорд»да Чемпионлар Лигаси 1|8 финалидан ўрин олган «МЮ» - «Атлетико» учрашуви бўлиб ўтди. Ўйин ҳар томонлама муҳим эди: Испаниядаги дуранг (1:1)дан кейин ҳар икки жамоа ғалаба илинжида майдонга тушганди. Мазкур ҳолатда, Роналду, Фернандеш ва Погбаси бор манчестерликлар фаворит ҳисобланишганди. Аммо улар номинал устунликдан фойдалана олишмади - уйда бирорта ҳам гол урмай, имкониятни бой беришди (0:1). Бироқ франциялик ярим ҳимоячи стадионни тарк этиб, уйидан хавотирли хабар олгач, ушбу мағлубият иккинчи даражали бўлиб қолди.

Маълум бўлишича, ЕЧЛ ўйини давом этаётган пайт машҳур французнинг уйига ўғрилар кирган, хонадонда Погбага тегишли жуда кўп нарса бор эди. Унинг Чеширдаги данғиллама уйи қарийб 3 миллион фунтга баҳоланади - футболчи икки-уч ой ичида худди шунча пул ишлаб топади. Футболчининг қимматбаҳо буюмлар, урфга кирган кийимлар ва люкс тоифадаги автога қизиқиши юқорилигини инобатга олсак, жиноятчилар ўғрилашга арзийдиган буюм топишда қийналмаганликлари турган гап.

Умуман, юлдуз футболчиларнинг тунаб кетилиши - Англияда тез-тез учрайдиган ҳолат. Сентябрда бўлиб ўтган «Зенит»га қарши ўйин пайти лондонлик ўғрилар «Челси» аъзоси Рис Жеймснинг уйига қадамранжида қилишганди. Бундан аввал эса «Манчестер Сити»даги Риёд Маҳрез ҳамда «Эвертон»даги Деле Алли ўғрилар ҳаракатидан жабр чекканди. Бу сўнгги йилда кузатилган ҳолатлар, холос.

Лекин бу галги жиноят ўзгача, қўрқинчли ҳолда рўй берди. Гап шундаки, ўғрилар Погбанинг уйига кирганда, ичкарида унинг икки нафар кичик ёшдаги ўғиллари бўлган. Полнинг айтишича, ўша пайт улар ўз хоналарида ухлаб ётишган.

Хайриятки, Погбанинг ўғиллари жиноятчилардан жабр кўришмади: ўғриларга ўзлари учун зарур бўлган буюмларни олиб чиқиб кетиш учун 5 дақиқа кифоя қилган. Аммо франциялик футболчи хавотир ва даҳшатдан ҳамон қутула олмаган. Ҳиссиётларини «Твиттер»даги саҳифаси орқали баён этаркан, жараённи «оиласи билан содир бўлган энг мудҳиш воқеа» сифатида баҳолаган: «Рафиқам билан уйга шошарканмиз, фарзанд-ларимиз соғ-омонми, билмасдик. Ота сифатида айтишим мумкинки, болаларингизни ҳимоя қилиш учун уларни ёнида бўлолмасликдан ёмонроқ ҳиссиёт бўлмас экан. Ўтган тунда менинг бошимдан ўтган кечинмаларни ҳеч кимга раво кўрмайман».

Ўша мурожаатнинг ўзида Погба жиноят билан боғлиқ ҳар қандай маълумот учун мукофот беришини таъкидлаб, келгусида хонадони хавфсизлигига янада кўпроқ эътибор қаратишига шаъма қилди. Обуначилари ҳам изоҳларда французга ҳамдардлик билдиришди, аммо уларда ҳақли бир савол ҳам туғилди: қандай қилиб икки нафар ёш фарзандни қаровсиз ҳолда ташлаб кетиш мумкин? Поль ўйинга бориши керак эди, лекин турмуш ўртоғи ўғилларига қараб қолса бўларди-ку!

Бошқалар эса бир жиҳатни эслатиб ўтишди: Англияда тансоқчилар хизмати учун йиллик тўлов қарийб 40 минг фунтни ташкил этади - Погба бир кунда шунча маблағ ишлаб топади. Шундай экан, француз қўриқлаш хизматидан иқтисод қилмаслиги керак - оиладан қадрлироқ нарса йўқ.

А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 13:07, 27.03.2022.
Ўқилди: 5709 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.