“Рома” ўз ҳужумчиси Тэмми Абрахамни сотиш ниятида эмас.
Римликлар бош мураббийи Жозе Моуриньо 24 ёшли футболчини Италия жамоасининг бугуни ва келажаги деб ҳисоблайди.
Аввалроқ, ҳужумчига Англия клублари - "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал"дан қизиқиш бўлаётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди. Жумладан, Абрахамнинг трансфер суммаси 120 миллион евро деб айтилди.
Жорий мавсумда Абрахам "Рома" сафида барча турнирлар доирасида 40 ўйинда 23 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.