"Ювентус" клуби "Реал" вингери Марко Асенсиони кузатишда давом этмоқда, деб хабар беради Defense Central.
Италия клуби футболчига йилига 7 миллион евролик шартнома таклиф қилди. Асенсио ёзги трансфер ойнасида "Ювентус"ни тарк этадиган Пауло Дибаланинг ўрнига муқобил вариант бўлиши мумкин.
Ла Лиганинг жорий мавсумида Асенсио 24 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урган. Унинг "Реал" билан шартномаси 2023 йилда якунига этади. Transfermarkt портали футболчининг нархини 40 миллион еврога баҳоламоқда.