Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

"Боруссия" футболчиси АПЛга қайтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Дортмунднинг «Боруссия» клуби футболчиси Жуд Беллингем шу йилнинг ёзги трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Британия матбуоти ёзмоқда.

Қайд этилишича, Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт «Ливерпул»га Беллингемни сотиб олишни тавсия қилмоқда, чунки футболчи мерсисайдликлар тактикасига оптимал тарзда мос келади.

Бундан ташқари, ёзда жамоани кенг кўламли қайта қуришни бошламоқчи бўлаётган «Манчестер Юнайтед» ҳам футболчига қизиқиш билдирмоқда. "Манкунианликлар" умидли футболчини қўлга киритиш учун катта пул сарфлашга тайёр бўлса керак. Хабарларга кўра, «ПСЖ» ҳам Килиан Мбаппе ўрнига турли вариантларни изламоқчи.

Джуд Беллингем 2020 йилнинг июль ойида "Бирмингем"дан Дортмунднинг «Боруссия»сига кўчиб ўтганди. Ушбу трансфер дортмундликларга 25 миллион еврога тушганди.

Беллингем жорий мавсумда Бундеслигада 25 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилди. Футболчининг немис клуби билан шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

Манба шунингдек, дортмундликлар ўз футболчиси билан камида 100 миллион фунт стерлинг эвазига хайрлашишга тайёрлигини айтди.

Киритилди: 11:09, 29.03.2022.
Ўқилди: 1701 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.