Каталониянинг «Барселона» клубини "Лидс" футболчиси Рафинья Диас борасидаги музокаралари Усмон Дембеленинг қарорига боғлиқ.
AS нашрининг хабарига кўра, агар Дембеле шартнома бўйича «Барселона»нинг шартларини қабул қилиб, клубда қолса, «Лидс» вингерининг Каталония клубига ўтиш имконияти минимал бўлади.
Агар Усмон клубини ўзгартирмаса, «Барселона» «Вулверхэмптона» клубидан ижарага олинган Адам Траорени яна бир йилга сақлаб қоладиган вариантларни қидиради.
«Барселона» ва Рафинья шартнома борасида келишиб олган бўлса-да, каталонияликлар трансферни амалга оширишдан бош тортиши мумкин. «Кўк-анорранглилар» бразилиялик футболчи учун кўп пул тўламоқчи эмас, айниқса Дембеле қолса.
Шу тариқа, Усмон билан янги шартнома имзоланиши Рафиньянинг «Барселона»га ўтиш эҳтимолини деярли йўққа чиқаради.
«Кўк-анорранглилар» бош мураббийи Хави Дембеле «Барселона»да қолишига умид қилмоқда. Хавининг босимига қарамай, клуб раҳбарияти бунга шубҳа билан қарамоқда.