Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Рустам Мирсодиқов: "Мағлубият айбини ўз зиммамга оламан"

Баҳо:
+ | -

— Футболда ғалаба қозонилса футболчилар ютади, мағлубиятга учралса мураббий ютқазади. Шунинг учун ҳам бугунги мағлубиятни ўз зиммамга оламан. Ўйлашимча, бугунги баҳсга футболчиларимни яхшилаб руҳлантира олмадим. Шогирдларим негадир қўрқиб ўйнашди. Балки "Бунёдкор"нинг салбати босгандир. "Шўртан"ни меҳмондаги ютганимиздек ўйнай олмадик. Қисқа қилиб айтадиган бўлсам бугун ўйинимиз қовушмади, — деди Рустам Тўхтамуродович.

— "Шўртан"га қарши баҳс олдидан жамоани қандай руҳлантирган эдингиз?
— "Бунёдкор"нинг номи, салобати, нуфузи ва шу каби омиллари футболчиларимга босим юклади. "Шўртан"да эса бу каби қўрқинчли жиҳатлар йўқ.

— Бугун иккинчи ва учинчи голларда ҳимоячиларингиз ўз кучларига ишонишмагандек кўринди. Югурса тўпга етиб оладигандек кўринган вазиятларда ортда қолиб кетишди.
— Ҳозир бирон нима деёлмайман. Учрашув ёзилган видео-тасмани кўриб чиқсак, ҳатоларимиз кўзга ташланади.

— Билишимизча, Бекободда янги арена барпо этилган. Айтингчи, "Металлург" ўзининг уй учрашувларини қачондан бошлаб янги стадионда ўтказа бошлайди?
— Буни мен ҳал этмайман. Янги стадионнинг масъул ходимлари бор. Яқинда Рустам Акрамов бошчилигидаги ЎФФнинг махсус комиссияси Бекободда бўлиб, ушбу аренани кўздан кечиришди. Аниқланишича, майдоннинг ҳолати текширувчиларнинг талабига тўғри келмаган. Майса яхши ҳолатга келиши учун маълум вақт керак.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 21:49, 26.04.2012.
Ўқилди: 6211 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8314]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3611]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3569]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3268]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2608]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [1923]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1672]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1448]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1404]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1373]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик