"Кристал Пэлас" муҳим ўйинлар олдидан ўз футболчисини йўқотди. Хабарларга кўра, ҳужумчи Вильфрид Заа Кот-д'Ивуар терма жамоасининг Францияга қарши ўртоқлик баҳсида жароҳат олган.
Бу ҳақида терма жамоа бош мураббийи Патрис Бомель айтиб ўтди. Шундай қилиб, Заа камида 2 ҳафта майдонга туша олмаслиги мумкин. "Бургутлар"ни лигада "Арсенал", кубок ярим финалида эса "Челси"га қарши баҳслар кутиб турибди.