«Челси» ҳимоячиси Сесар Аспиликуэта клуби билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақда Британия матбуоти хабар бермоқда.
Манбага кўра, Сесар шартномани бир йилга узайтирган. Аспиликуэта мавсум охирида бошқа клубга ўтиши мумкин эди, аммо «кўклар»га содиқлиги туфайли у бундай вариантни кўриб чиқмади.
Аввалроқ, Аспиликуэта «Барселона» диққат марказида эди.