«Фиорентина» ҳужумчи Кшиштоф Пёнтекни жамоада олиб қолмоқчи. Журналист Николо Скиранинг сўзларига кўра, жамоа раҳбарлари ижарадаги футболчининг трансфер нархини тушириш устида ишламоқда.
Манба футболчининг «Герта»дан товон пули 15 миллион евро эканлигини, бироқ итальян клуби футболчини арзонроқ нархга сотиб олмоқчилигини айтди.
Пёнтек 2022 йилнинг қишида ижара асосида «Фиорентина»га ўтган эди. У жамоа сафида 11 та ўйин ўтказиб, 6 та гол уришга муваффақ бўлган.