Аргентина терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Серхио Агуэро жаҳон чемпионати вақтида терма жамоада ҳеч қандай лавозимни эгалламаслигини маълум қилди.
«Мен Чики Тапия (Аргентина футбол ассоциацияси президенти) билан гаплашганимда вақтни яхши ўтказишни хоҳлаётганим аён бўлди. Терма жамоада ҳамма билан яхши муносабатдаман, лекин мен ўзимни мураббийлар штабида ва футболчилар билан ҳар куни бирга бўлишни кўрмаяпман. Улар ҳозир мен учун хос бўлмаган ролни сўрашмоқда», - деди Агуэро.
Шунингдек, у бу ҳақда Лионель Месси ва бош мураббий Лионель Скалони билан муҳокама қилганини такидлади.
«Мен Аргентина терма жамоаси билан боғлиқ ҳар қандай тадбирда элчи сифатида иштирок этаман, лекин мен ҳар куни жамоани бошқаришни хоҳламайман» - деди Агуэро.