Кириш Регистрация
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон - Машъал
22/04 20:15 Бухоро - Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол

Қирғизистон футзал терма жамоаси Осиё чемпионатига Тошкент орқали йўл олади

Баҳо:
+ | -

Қирғизистон футзал терма жамоаси 16-21 май кунлари Тошкентда йиғин олиб бориши мумкин. Бу ҳақда Қирғизистон футбол федерацияси ЎФФ вице-президенти Сардор Раҳматуллаевга мактуб йўллаб, йиғин давомида амалий кўмак сўраб мурожаат қилган.


Мактубда қайд этилишича, Қирғизистон футзал терма жамоаси 25 май куни старт оладиган Осиё чемпионатига жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Тайёргарликнинг сўнгги босқичи Тошкентда олиб борилиши режалаштирилган. Бу борада қўшни мамлакат футбол федерацияси клублар ўртасидаги Осиё чемпионати саралашига мезбонлик қилган ва мамлакат чемпиони «Налоговик» ўз ўйинларини ўтказган «Ўзбекистон» спорт мажмуига алоҳида урғу берган.


ЎФФ вице-президенти номига ёзилган мактубда Ўзбекистон футзал терма жамоаси ва мамлакатнинг етакчи клубларига қарши ўртоқлик ўйинлари ташкил этишда кўмаклашиш ҳам сўралган. Сир эмаски, Хосе Мария Мендез бошқарувидаги Ўзбекистон футзал терма жамоаси бу пайтда (11-22 май кунлари) Испания йиғинида иштирок этаётган бўлади. Осиё чемпионати бўлиб ўтадиган Дубай шаҳрига Ўзбекистон Испания орқали йўл олишни режалаштирган. Кўринишидан Қирғизистон футзал терма жамоаси Дубайга Тошкент орқали етиб боради.


Қайд этиш керак, Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё чемпионатининг «D» гуруҳида Индонезия, Хитой ва Кувайт терма жамоаларига қарши кураш олиб борса, Қирғизистон «А» гуруҳида Таиланд, Туркманистон ва мезбон БААга қаршилик қилади. Мазкур икки мамлакат терма жамоалари қуръага кўра чорак финалда тўқнаш келишмайди.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 10:26, 27.04.2012.
Ўқилди: 6601 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик