Италиянинг “Милан” клубида ўйнаган машҳур бразилиялик футболчи Кака Италия терма жамоаси Шимолий Македонияга плей-офф ўйинида мағлуб бўлиб (0:1), ЖЧ-2022 финал босқичига чиқа олмагани ҳақида ўз фикрини билдирди.
"Италия бундай турнирни ўтказиб юборишидан афсусдаман. Италиясиз жаҳон чемпионати мамлакат футболи учун уят ва огоҳлантиришдир", - дея Кака сўзларини келтиради Football Italia.