Гарчи, Қатарда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати-2022 мусобақасининг барча иштирокчилари аниқланмаган бўлса-да, кеча турнир финал қисмига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Мутахассисларвамухлисларнингтаъкидлашича, бусафарна «осонгуруҳлар», на «ўлимгуруҳлар» йўқ. Бироқ, бу финал учрашувига қадар бир хил бўлади дегани эмас. Шу сабаб гуруҳларни синчиклаб таҳлил қилиб, турнирнинг фаворитлари ҳақида бироз маълумот беришга қарор қилдик.
Чемпионлар лигаси мусобақасидан фарқли ўлароқ, Жаҳон чемпионати1/8 финалнинг потенциал иштирокчилари ҳатто гуруҳ босқичидаги иштироки олдидан ўзини қандай рақиблар кутаётганини тахминан билишади. Ҳа, ҳар қандай босқичда сенсациялар бўлиши мумкин, аммо келинг, финал йўли қандай бўлишини ва қайси жамоалар осонроқ йўлдан кетиши мумкинлигини тахмин қилиб кўрайлик.
«А» «B»«С» ва «D»гуруҳлари
Айнан у ерда жаҳон чемпионати мезбони ҳисобланган Қатар терма жамоа бор. «А» гуруҳида асосий кураш иккинчи ўрин учун кечади. Яқин Шарқнинг ушбу жамоасига ҳурмат сақлаган ҳолда айтадиганбўлсак, қитъадошларимизни қийин рақиб дея олмаймиз. Гуруҳга назар ташласак, Қатарнинг «А» гуруҳидаги рақиблари Эквадор, Сенегал ва Нидерландия терма жамоалари бўлди. «Учар голландлар» бу квартетда яққол фаворит, аммо Сенегал, Қатар ва Эквадор жамоалари катта эҳтимол билан иккинчи қатор учун курашади.
А гуруҳидаги жамоаларнинг рақиблари «B» гуруҳидаги жамоалар бўлиши аниқ. Бу гуруҳдаги ўйинлар ҳам шиддатли ва кескин курашларга бой ўтишига шубҳа йўқ. Англия, Қўшма Штатлар ва Эрон бир гуруҳдан жой олди. Тўртинчи жамоа Европа саралашидан сўнг кейинроқ аниқланади. Уэльс терма жамоаси Украина – Шотландия жуфтлиги ғолибига қарши кураш олиб боради.
Бу ерда башорат қилиш анча қийин, лекин биринчи ўринни Англия ўзиники қилиб олганини инкор этиб бўлмайди. Шу сабаб, бу ерда ҳам иккинчи ўрин учун кураш қизиқ бўлади. Шундай қилиб, лплей-оффда Голландия Эрон, АҚШ ва Европанинг битта жамоасига қарши кураш олиб борса, «B» гуруҳининг фаворити Англия Эквадор, Қатар ёки Сенегал билан курашиши мумкин бўлади.
«С» гуруҳида яққол фаворит ва яққол аутсайдер жамоалар бор. Гап Аргентина ва Саудия Арабистони ҳақида кетмоқда, аммо иккинчи ўрин учун катта эҳтимол билан Мексика ва Польша кураш олиб боради. Агар польяклар ҳозирги формасини йил охиригача сақлаб қолишса, унда улар янада узоқроққа боришларини тахмин қилиш мумкин.
«D» квартет деярли 2018 йилдаги Франциянинг рақибларига ўхшаб кетади. ЎшандаДидье Дешам шогирдлариДания Перу ва Австралия билан ўйнаганди. Энди французлар Дания ва Тунис билан ўйнашади, тўртинчи рақиб эса Перу/Австралия/БАА триосидан бири бўлади. Бу гуруҳ ҳақида тахмин қиладиган бўлсак, катта эҳтимол билан биринчи ва иккинчи ўринларни Франция ва Дания терма жамоалари эгаллайди. Сабаби, Тунис Африка қитъасини унчалик кучли бўлмаган жамоаси ҳисобланса, Перу/Австралия/БАА ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Ҳар ҳолда, ҳозирги пайтда Данияни бу терма жамоалардан кучли эканлигини инкор этиб бўлмайди. Аммо, бу — футбол ва ўша «майдон текис, тўп юмалоқ» иборасини эслаб ўтиш зарур.
Бизнинг тахминимизга кўра, 1/8 финалда Аргентина Дания билан, Франция эса Польша билан ўйнайди.
Кейин эса чорак финални тасаввур қилишга ҳаракат қиламиз. Голландия Аргентина билан ўйнаши мумкин, Англия эса Францияга қарши саф тортади.
«E», «F», «G» ва «H» гуруҳлари
«E» гуруҳи ҳам иштирокчилари ҳам ҳали тўлиқ таркибига эга эмас. Ҳозирча Испания, Германия ва Япония жамоалари аниқ. Тўртинчиси ёки Коста-Рика ёки Янги Зеландия бўлади. Қандай бўлмасин, бу ерда сенсацияни кутишнинг ҳожати йўқ. Германия ва Испания мос равишда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаши мумкин.
«F» гуруҳида бизни Бельгия ва Хорватия терма жамоалари ўртасидаги қизиқ қарама-қаршилик кутмоқда. Мазкур мусобақабельгияликларнинг «олтин авлоди» учун сўнгги турнир бўлиши мумкин — ё ҳозир, ё ҳеч қачон. Хорватия айни дамда 2018 йилдагидек кучли эмас, лекин барибир рақибларига етарлича қаршилик қила олади. Аммо Марокаш ва Канада ҳақида бундай тахмин билдира олмаймиз.
Бунда катта эҳтимол билан Германия Хорватия билан, Испания эса Бельгияга қарши баҳс олиб боради.
«G» гуруҳида биринчи ўрин учун курашни кутишнинг ҳожати йўқ. Бразилия қолган раҳибларидан бир бош устун туради. Аммо иккинчи ўрин учун эса учта жамоанинг ҳар бирида имконият бор: Швейцария, Сербия ва Камерун. Серблар жаҳон чемпионатида ўзини кўрсатишга ҳаракат қилади. Сабаби улар саралашда Португалиядек жамоани ортда қолдириб, финал босқичига йўл олди. Аммо, швейцарияликларда ҳам ажойиб жамоа бор ва 2018 йилда улар шунга ўхшаш гуруҳдан иккинчи ўрин билан плей-оффга йўл олганди. Бироқ, унда учинчи жамоа Камерун эмас Коста-Рика эди .
«H» гуруҳида ҳам Португалия қолган учта тенг жамоалар орасида яққол фаворит кўринади — Гана, Уругвай ва Жанубий Корея. Кўпчилик Америка қитъаси вакили Уругвайни фаворит деб айтишмоқда, аммо биз бу ерда Жанубий Кореянинг имкониятларини юқори баҳолаймиз. Сабаби қитъадошларимиз бўлган кореяликларда сўнгги йилларда ажойиб жамоа шаклланган. Сон Хин Мин бошчилигидаги терма жамоадан бу йил кўп нарса кутиш мумкин. Тахминимизга кўра, 1/8 финалда Бразилия Жанубий Корея билан, Португалия эса Сербия билан ўйнайди.
Чорак финал жуфтликларида Германия Бразилия билан учрашади ва ўша 2014 йилдаги шармандали ҳисоб учун Неймар ва унинг жамоаси қасос олишга ҳаракат қилиб кўради. Қолган чорак финалда эса бельгияликлар португалияликлар билан ўйнайди.
Кўриб турганингиздек, фаворитлар ҳозирги формасидаги каби ўйнай олса, катта эҳтимол билан бизнинг тахминларимиз ўзини оқлашига шубҳа йўқ. Имкониятдан фойдаланиб, Франция ва Бразилиянинг йўли Германия ва Испанияга қараганда анча осон бўлишини тахмин қила оламиз.
Сизчи? 2022 йилги жаҳон чемпионатининг асосий фаворити сифатида қайси терма жамоани кўрасиз?
Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.