Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Ла Лига: "Барселона" "Севилья"ни мағлуб этди ва иккинчи ўринга кўтарилиб олди

Баҳо:
+ | -

Испания Ла Лигасининг 30-тур марказий учрашуви "Барселона" ҳамда "Севилья" жамоалари ўртасида бўлиб ўтди.

Ушбу беллашувда ким ғалаба қозонса, турнир жадвалининг иккинчи поғонасини банд этарди. Шу сабабли, ўйинга бўлган қизиқиш юқори эди.

Ҳужумлар ташкил қилиш ва хавфли вазиятлар яратиш борасида "Барселона" устунлик қилди. Бир нечта вазиятда омад келмади ёки якунда аниқлик етишмади.

Беллашувнинг 72-дақиқасида Дембеледан тўпни қабул қилиб олган Педри икки рақибни чиройли тарзда алдаб, чамаси 18 метрлардан "Севилья" дарвозасини ишғол этди. Мана шу ягона гол "Барселона"га муҳим уч очкони олиб келди ва иккинчи ўринни таъминлади.

"Барселона" – "Севилья" 1:0

4 апрель, 00.00, «Камп Ноу»

Гол: 1:0 – 72 Педри.

"Барселона" – тер Стеген, Дани Алвес, Пике, Араухо, Альба, Бускетс, де Йонг (Гави, 74), Педри, Обамеянг (Депай, 81), Дембеле (Нико Гонсалес, 90), Ферран Торрес.

"Севилья" – Буну, Навас (Монтьель, 78), Диего Карлос, Кунде, Рекик (Рафа Мир, 82), Ракитич, Гудель (Эн-Несири, 78), Ламела (Корона, 67), Окампос, Жордан, Марсьяль (Аугустинссон, 82).

Огоҳлантиришлар: Бускетс (61), Дембеле (82), Пике (85), Корона (85), Монтьель (85), Окампос (88).

Киритилди: 02:00, 04.04.2022.
Ўқилди: 3041 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8393]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3639]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3593]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3315]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2624]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [1969]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1708]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1462]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1419]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1386]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик