«Интер» дарвозабони Самир Ханданович «Ювентус» устидан қозонилган ғалабадан кейин «ПСЖ» дарвозабони Жанлуижи Доннаруммани қўллаб-қувватлади. Словениялик посбон келажакда Доннаруммани ўз позициясида дунёнинг энг яхшисига айланиши мумкинлигини таъкидлади.
«У дунёнинг энг яхши дарвозабони бўлиши мумкин. Бутун жамоа айбдор бўлган ҳолатда, битта футболчичини айблаш доим осон. Мен Доннаруммада фақат яхши келажакни кўраман, лекин шу билан бирга унинг ўзи ҳам буни хоҳласа керак» - деди Ханданович ўйиндан кейинги интервьюда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда Жанлуижи Доннарумма эркин агент сифатида «Милан»дан «ПСЖ»га ўтган эди. Сўнгги пайтларда италиялик дарвозабон ўзини Париждаги ҳолатидан норози ва А Серияга қайтишни хоҳлаётгани ҳақида миш-мишлар тарқалди.