Лондоннинг «Челси» клуби Португалиянинг «Порту» клуби ҳужумчиси Халкни сотиб олишга ҳаракат қилмоқда. Улар бу курашда Лондоннинг бошқа бир жамоаси "Тоттенҳэм" билан жиддий кураш олиб бориши зарур.
Хабар қилинишича, "аристократлар" португалияликларга 25 ёшли ҳужумчи учун 35 миллион фунт стерлинг таклиф қилганлар. "Тоттенҳэм" ҳам айнан шунча миқдорда пул тўлашга розилик билдирган.
Шунингдек Халк билан яна Францяининг "ПСЖ", Англиянинг "Манчестер Сити", Испаниянинг "Барселона" ва Италиянинг "Интер" клублари ҳам қизиқишмоқда.