"Арсенал"нинг собиқ футболчиси Майкл Томас жамоага маслаҳат берди. У шундай дейди:
"Рэшфорд анчадан бери ўз формасини йўқотиб қўйди. Шу сабаб ўзига янги муҳит излаб кўриши керак. Тўғри, "МЮ"нинг умумий ҳолатида футболчилар айни дамда ўз даражасини кўрсата олмаяпти. Жамоада барқарор тизим мавжуд эмас. Шу сабабдан муаммолар гирдобида қолган. Микель Артетага эса Рэшфордни харид қилишни маслаҳат бераман. Чунки у ёш ва 2-3 та позицияда яхши даража намойиш эта олади".