Кириш Регистрация

"Аякс"нинг икки футболчиси "Бавария"га ўтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг "Бавария" клуби бир вақтнинг ўзида иккита "Аякс" футболчисига қизиқиш билдирмоқда - ҳимоячи Нусайр Мазрауи ва ҳужумкор ярим ҳимоячи Райан Гравенберх немис клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Ҳар икки футболчи келаси ёзда "Бавария"га ўтиши мумкин. Шу билан бирга, жамоалар Гравенберхнинг трансфери борасида деярли келишиб олди.

Мазрауи билан вазият анча мураккаб кўринади. Футболчига "Бавария"дан ташқари "Барселона" ва Дортмунднинг "Боруссия"си ҳам фаол даъво қилмоқда.

Киритилди: 21:19, 05.04.2022.
Ўқилди: 1733 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.