"Челси" футболчиси бошқа ерда ҳам ўзи истаган маошни ола билмаслиги мумкин. "Daily Mirror" нашрининг ёзишича, футболчининг агенти мижози учун катта маош олишни истайди. "Челси"даги 100 минг фунтлик ҳақ эса, Рюдигерни қониқтирмаётган эди.
"Барселона" ҳам Рюдигернинг талабларини бажара олмаслиги мумкин. Бунга клубнинг айни дамдаги молиявий аҳволи йўл бермайди. Аввалроқ Рюдигер ҳафтасига 200-225 минг фунт оралиғидаги маошни хоҳлаётгани ҳақида хабар қилинган эди.