Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Олимпия ўйинлари қайта дунёга келганига 126 йил бўлди

Баҳо:
+ | -

Бугун тарихий сана. 1896 йил 6 апрель куни замонавий Олимпия ўйинлари старт олган. Бундан 126 йил аввал Греция пойтахти Афина шаҳрида биринчи Олимпия ўйинлари бошланган эди.

Айнан мана шу тарихий воқеа сабаб ушбу сана Тараққиёт ва тинчлик йўлида Халқаро спорт куни деб эътироф этилган. Замонавий Олимпия ўйинлари асосчиси барон Пер де Кубертеннинг спортга берган таърифлари орасида ҳам “О спорт, сен тинчликсан” деган жумласи ҳали ҳамон ўз тасдиғини топиб келмоқда. Ҳақиқатда спорт бутун дунёга тинчлик нафасини берувчи кучдир. Ҳатто Юнонистонда қадимги Олимпия ўйинлари вақтида урушлар тўхтатилгани ҳақидаги маълумотларни ҳам учратганмиз.

2013 йилнинг 23 август куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош Ассамблеясида бир овоздан 6 апрель санасини Тараққиёт ва тинчлик йўлида Халқаро Спорт куни (International Day of Sport for Development and Peace) сифатида нишонлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинган.

Ушбу сана гарчи кўпчиликка маълум бўлмасада, спорт ҳамжамияти учун катта аҳамиятга эга. Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси юртимизда спортни янада ривожлантириш, уни янги босқичга олиб чиқиш ва Олимпизмнинг пок ва эзгу ғояларини тарғиб қилиш йўлида машаққатли фаолият олиб бораётган соҳанинг барча жонкуярларини бугунги байрам билан табриклаб қолади.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 10:05, 06.04.2022.
Ўқилди: 2337 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [12144]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6208]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [4921]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [4019]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [3903]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3323]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2475]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [1949]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1828]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1787]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик