Англиянинг "Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Роберто Манчини жамоасининг трансфер ҳаражатлари бошқаларникидан кўп эмаслиги ва ўз жамоасида Руни билан Гиггзни кўришни хоҳлашини айтиб ўтди.
"Арсенал", "Ливерпуль" ва "МЮ"лар сўнгги ўн йил давомида биздан кўра анча кўп пул сарфладилар. Шунинг учун бизнинг кўп пул сарфлашимиз тўғрисидаги гапларга қўшилмайман. Кимни сотиб олишни хоҳлардим? Рунини! У ҳақиқий етакчи ва туғма чемпион. Шунингдек, яна беш-олти йил тўп суришига ишонганимда "МЮ" яримҳимоячиси Гиггзнинг трансфери учунт курашган бўлар эдим" - дея Манчинининг сўзларни келтиради The Daily Mirror.