"Челси" ҳужумчиси Тимо Вернер "Ювентус" ва "Милан"га таклиф қилинди, деб хабар беради The Express.
Манбага кўра, 26 ёшли футболчининг агенти Волкер Струт ёзги трансфер ойнаси олдидан потенциал харидорлар ҳақида сўраш учун шу ҳафта бошида Италияга борган. Струт "Аталанта" вакиллари билан ҳам гаплашган ва верньер "Челси"ни тарк этишга қарши эмас.
Ҳужумчининг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Вернер жорий мавсумда “Челси” сафида 29 ўйинда 7 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.