«Наполи» «Рома»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Николо Дзаньолони ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Италия матбуоти хабар беради.
«Наполи» Николони Лоренцо Инсинье ўрнига ўринбосар сифатида кўрмоқда. У MLSга ўтишга яқин ва «Торонто» шарафини ҳимоя қилади.
Қўшимча қиламизки, бугунги кунда Туриннинг «Ювентус» клуби Дзаньоло учун асосий даъвогар саналади.