Осиё Чемпионлар лигасининг 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" ва Эроннинг "Сепахон" жамоалари ўртасидаги учрашув ўз якунига етди.
Биринчи бўлимда Драган Черан ҳисобни очиб, вакилларимизни олдинга олиб чиққанди. Лекин, иккинчи бўлимда эронликларни таниб бўлмай қолди ва кетма-кет учта гол киритишиб, иродали ғалабани қўлга киритишди. Шу тариқа, "Пахтакор" гуруҳ босқичини мағлубият билан бошлади.
"Пахтакор" (Тошкент, Ўзбекистон) - "Сепахон" (Эрон) 1:3
ОЧЛ, гуруҳ босқичи, "Қирол Абдулла" стадиони.
07.04.2022 йил, соат 22.15.
Бош ҳакам: Адҳам Муҳаммад Маҳаммад (Иордания)
Голлар: Драган Черан 28, 1:0, Шаҳриёр Муғанлу 49, 1:1, Шаҳриёр Муғанлу, 55 1:2, Сайид Хусайни 70, 1:3
"Пахтакор": Элдор Суюнов, Ҳожиакбар Алижонов, Алексей Ларин, Камен Хожиев, Фарруҳ Сайфиев, Одил Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев, Икром Алибоев ( Сардор Рашидов, 66), Азизбек Турғунбоев (Миржаҳон Мираҳмадов, 76), Ҳожимат Эркинов, Драган Черан
"Сепахон": Рашид Мазаҳири, Муҳаммад Нежад, Даниал Эсмаилифар, Омид Нор Акфан, Георгий Гвелесиани, Саид Муҳаммад Карими, Суруш Рафейи (Маъсуд Рики, 76), Саид Ҳусайни, Фаршод Аҳмадзода, Сажад Шаҳбоззода, Шаҳриёр Мўғанлу
Огоҳлантириш: Шаҳриёр Могханло 25, Суруш Рафеи 33, Саид Муҳаммад Карими 34, Камен Хожиев 64.