Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

«Сурхон»нинг Ўзбекистон кубогидаги иштироки ҳақида

Баҳо:
+ | -

«Сурхон» Ўзбекистон кубоги доирасидаги илк учрашувини 1992 йил 12 апрель куни ўтказган. Ўшанда клуб Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоасига 0:5 ҳисобида ютқазган бўлса, жавоб ўйинида дуранг ўйнаган – 0:0.

1993 йилги мавсумда «Сурхон» илк бор биринчи босқичдан ўта олган. Кейин эса Бухоронинг «Ситора» клубини мағлуб қилди. Термиз клуби илк бор турнирнинг нимчорак финал босқичи иштирокчисига айланди. Кейинги уч мавсумда клуб ўз номини АСКга ўзгартирди ва 1995 йилда яна 1/8 финалга чиқди. 1997 йилги қуръа ташлаш маросимида АСК яна аввалги номига қайтди. «Сурхон» иккинчи саралаш босқичига чиқди.

2000/01 йилги мавсумда термизликлар барча учрашувларда ғалаба қозониб, ўз гуруҳида ғалаба қозонган бўлса, 1/8 финалда Жиззахнинг «Сўғдиёна» клуби яна термизликлар йўлига ғов бўлди. Аммо 2002/2003 йилги мавсумда бу «Сурхон» учун мувафақиятли бўлди. Жамоа гуруҳ босқичида иккинчи ўринни эгаллаб, 1/8 финалда Бекободнинг «Металлург» жамоасини (умумий — 4:3), чорак финалда «Машъал»ни мағлубиятга учратди (умумий — 5:4). Клуб учун тарихий ҳисобланган ярим финалда эса «Сурхон» «Пахтакор»дан мағлуб бўлди.

2005 йилда «Сурхон» «Локомотив»га фақат қўшимча кўрсаткичлар бўйича кучли саккизлик йўлланмасини бой берганди. 2007-2011 йилларда «Сурхон» мамлакат кубогида иштирок этмаган, 2012 йилги мавсумда эса «Машъал»га қарши баҳсда термизликлар фақат пенальтилар сериясида ғалабани қўлдан бой берганди.

2019 йилда «Сурхон» “Раш Милк” ва Тошкентнинг «Локомотив» клубларини мағлуб этиб, чорак финал босқичига йўл олди, сўнгги мавсумда ҳам жамоа 1/4 финалга чиқди.

Манба: https://t.me/FCSURXON_OFFICIAL
Киритилди: 09:55, 08.04.2022.
Ўқилди: 1431 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6621]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2608]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2493]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2145]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2136]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [2044]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2028]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1951]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [1785]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1684]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик