Кириш Регистрация
10/10 14:10 Австралия 3-1 Хитой
10/10 19:00 Ўзбекистон 0-0 Эрон
10/10 19:00 Иордания 0-2 Жанубий Корея
10/10 21:00 Баҳрайн 2-2 Индонезия
10/10 21:00 Қатар 3-1 Қирғизистон
10/10 21:00 Уммон 4-0 Кувайт
10/10 21:00 БАА 1-1 КХДР
10/10 23:00 Ироқ 1-0 Фаластин
10/10 23:00 Саудия Арабистони 0-2 Япония
11/10 01:00 Боливия 1-0 Колумбия
11/10 02:00 Эквадор 0-0 Парагвай
11/10 02:00 Венесуэла 1-1 Аргентина
11/10 05:00 Чили 1-2 Бразилия
12/10 05:00 Перу - Уругвай

Карлос Тевес: «Cити»да қолиб совринларни ютишни хоҳлайман»

Баҳо:
+ | -

Англиянинг "Манчестер Сити" клуби ҳужумчиси Карлос Тевес бошқа клубни тарк этиш ҳақида ўйламаслигини таъкидлаб ўтди.

"Сити"га қайтганимдан кейин ўзимни яна жуда эркин ҳис қилмоқдаман. Кўрсатаётган ўйинимдан ҳам кўнглим тўлмоқда. Ҳозир мен Манчини билан муносабатларимиз жудаям ажойиб. У мени қўллаб-қувватламоқда. Орамизда ҳеч қандай муаммо йўқ. Бизнинг келишмовчиликларимиз ҳақида кўпчилик гапирди, ёзди. Бироқ энди у ўтмиш".

"Клубдаги барча футболчилар бир мақсад йўлида бирлашган. Мен — амбицияли одамман. "Сити" учун бор кучим билан ўйнашга ва ютуқларни қўлга киритишни хоҳлайман. Бу менинг олдимга қўйган ягона вазифам. Ҳозир жамоада дастлабки вақтларда келганимда бўлган лойиҳа бўйича кучли иштиёқ билан ўйнаяпман".

"Мен шайх Мансурнинг мунтазам кузатуви остидаман. У мен билан жуда яхши алоқада. Унга менга ишонч билдираётгани учун алоҳида миннатдорчилик билдираман. Бу ишончи учун у режалаштирган лойиҳаларни амалга ошириш учун нима керак бўлса барчасига қўлимдан келгунимча ёрдам бермоқчиман", дейди Тевес "The Manchester Evening News" нашрига берган интервьюси чоғида.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 16:19, 30.04.2012.
Ўқилди: 5645 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.