"Челси" устози Томас Тухель Н'Голо Кантенинг формаси ҳақида фикр билдирди. У шундай дейди:
"У бу мавсумда давомий жароҳатлар сабаб ўзининг барқарорлигини йўқотиб қўйди. Кантега йил осон бошланмади. Шунга қарамай, у биз учун ўта муҳим футболчи бўлиб қолаверади. Бошқа жамоаларда алоҳида ҳужумчи ва ҳимоячилар бўлиши мумкиндир. Биз учун эса ҳужумчи ҳам ҳимоячи ҳам Кантедир. У тенги йўқ футболчи".
"Аристократлар" АПЛнинг навбатдаги турини "Саутгемптон"га қарши ўтказади.