"Вулверхэмптон" сафида ижарада ҳаракат қилаётган "Барселона" клуби ҳужумчиси Франсиско Тринкау фаолиятини Португалияда давом эттирмоқчи. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар бермоқда.
Манбага кўра, 22 ёшли португалиялик футболчига маҳаллий "Спортинг" жамоаси қизиқмоқда. Футболчи келаси мавсумни ижара асосида айнан португал клуби сафида ўтказиши мумкин.
Қанот вингери жорий мавсумда “бўрилар” сафида барча мусобақаларда 26 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва ассистентлик қилган.