Кириш Регистрация
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино 2-3 Лацио
29/09 17:00 Сельта 1-1 Жирона
29/09 17:30 Бразилия 3-1 Марокаш
29/09 18:00 Рома 2-1 Венеция
29/09 18:00 Комо 3-2 Верона
29/09 18:00 Ипсвич 2-2 Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао 1-1 Севилья
29/09 20:00 Украина 9-4 Венесуэла
29/09 20:30 Ман. Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи 0-0 Фиорентина
29/09 21:30 Бетис 1-0 Эспаньол
29/09 23:45 Наполи 2-0 Монца
30/09 00:00 Атлетико 1-1 Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция - Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон - Аргентина
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

"Қўшнилар" баландроқ "бақирмоқда"

Баҳо:
+ | -
FOTO: GettyImages

"Қўшнилар энди баландроқ бақирмоқдалар" — Фергюсоннинг машҳур ўша иқтибосига жавобан "шаҳарлик" мухлислар ёзган бир баннерга кўзим тушганди.

Ҳа, ушбу учрашувга ҳам руҳан, ҳам тактик жиҳатдан тўғри ёндошган мезбонлар мавсумдаги энг керакли ғалабани қўлга киритдилар ва турнир тугашига икки тур қолганда чемпионлик пойгасида фаворитга айланиб олдилар.

Учрашувга танланган таркиб, айниқса, "Юнайтед"ники бироз кутилмаган бўлди. Ҳимоя-ку, майли, Эванс ва Рафаел ўрнига Жонс ва Смоллингнинг тушгани катта ўзгариш эмасдир. Лекин ярим ҳимояда Скоулз ва Гиггзнинг биргаликда, бунинг устига анчадан бери кўринмаётган Пак Жи-Сунгнинг майдонга тушиши чинданам сюрприз эди.

Албатта, бу қарорга ҳам қандайдир асос топса бўлади. Масалан, майдонга туширилган таркиб айнан "разведка"га тушириладиганлар эди. Яъни сен рақибнинг қандай ўйнашини, ўйин қандай бориши мумкинлигини, умуман майдондаги асосий вазифа ва муаммо нимадан чиқиши мумкинлигини олдиндан билмасанг, айнан мана шу таркиб мосроқ бўлиши мумкин. Чунки бу таркиб бироз мослашувчанлиги рост.

"МЮ"нинг энг кучли таркиби эмас, аммо ҳеч қачон, ҳар қандай вазиятда "МЮ"нинг энг кучсиз таркиби ҳам бўлмасди. Ўша Янг, ўша Валенсияларни эслашимиз мумкин, аммо у футболчилар айнан маълум сценарий асосида майдонга тушадиган, ёки "МЮ" ўзидан келиб чиқадиган ўйинларда кўпроқ фойда келдирадилар. Акс ҳолда, умуман ўйин ритмидан чиқиб кетадилар. Тан олинг, бу каби ўйинлар сценарийсини олдиндан билиш қийин. Мен, биз очиғи шунчаки, таҳмин қилишимиз мумкин, аслида нега бу таркиб танланганини Фергюсоннинг ўзи билади.

"Сити" эса, кутилганидек, барча кучларини майдонга туширди. Бу ерда қандайдир айёрлик, қопқон йўқ, жамоа ўз кучини жуда яхши билади ва мақсад ғалаба қозониш. Тўпни назорат қилиш, аста секинлик билан босимни ошириш ва...

Ўйин, ўша "МЮ" нинг сценарийсида бошланди ва йигирманчи дақиқаларгача давом этди. Илк онларни фаол ўтказиб, ҳатто хавфли вазиятни юзага келтирган меҳмонлар ўйин темпини аста секинлик билан тушир олдилар ва асосийси рақибнинг динамик ҳаракатларини чеклай олди. "Сити" тайм охирларида кўпроқ ҳужумга ўтган бўлса-да, футболчиларнинг ҳаддан ортиқ ҳаяжонланаётганликларини пайқаш қийин эмасди. Ўйиннинг баҳоси жуда баланд. Ҳисоб эса, айнан мана шу ўйинларга хос тарзда, стандарт вазиятдан киритилди. Сильванинг бурчакдан оширган тўпи, Смоллингнинг юқори қаватдаги мағлубияти ва жамоа сардори, бу жамоаларнинг охирги ўйинида майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлган Компанининг боши билан қайтариб бўлмас зарбаси билан ниҳояланди — 1:0.

Иккинчи таймда гўёки фаолликни меҳмонлар ошириши керак эди. Шундай бўлди ҳам, Фергининг хатоси бўлган Пакнинг ўрнига Уэлбекнинг туширилиши айнан майдондаги фаолликни оширди — лекин натижа ўша ўша. Меҳмонлар умуман хавфли вазиятлар ярата олмасдилар, бутун ўйин иккинчи родна ўйнашга рози бўлган "МЮ" гол ўтказиб юборгач, марказни ололмаётганди. Ушбу ўйинда Луиш Нанининг ўйини умуман чиқмаганини таъкидлаш жоиз.

Аксинча, мезбонлар таркибида Яя Туре ўзининг мавсумдаги энг яхши ўйинларидан бирини ўтказди. Айниқса, Тевез ўрнига Де Йонг туширилгач, унда янада кўпроқ эркинлик пайдо бўлди ва Туре фақат гол урмади холос, бошқа барча ишни қилди. Ҳа, Манчини барибир италияликлигига борди, жамоада кўпроқ босим уюштириш ва ҳужумкор ўйнаш учун потенциал борлигини билиб туриб ҳам, таваккал қилмади. Кўпроқ, рақиб ўйини чиқмаётганига урғу берди ва ҳимояни кучайтира бошлади. Аввалига, Тевез ўрнига Де Йонг, кейин эса, Сильва ўрнига Ричардс.

Гўёки, жамоа имкон қадар ўз дарвозасига яқинлашаётгандек тасаввур уйғотса-да, бу ҳам бироз алдамчи таассурот. Айтганимдек, Туре эркинроқ ҳаракат қила бошлади, Сабалета кўпроқ ҳужумга қўшилиб турди. Манчини кўпроқ позицион ҳужумларда самарали ҳаракат қиладиган ва яқин масофада фойдали бўладиган ўйинчилар ўрнига, имкон қадар майдоннинг каттароқ зонасини ўз назоратига олиш ва босим ўтказишда беназир бўлган футболчиларнинг ҳаракатларига урғу бера бошлаганди. Фергюсоннинг алмаштиришлари эса, унчалик ўзини оқламади. Нанини алмаштирган Янг ҳам, Скоулз ўрнига ҳаракат қилган Валенсия ҳам бурилиш ясай олмадилар. Аксинча, мезбонларда ўйин охирида жуда кўп хавфли вазиятлар яратила бошланди.

Умумий қилиб айтиш мумкинки, ушбу ўйинда Манчини ҳамкасбини мағлуб эта олди. Албатта, таркиб жиҳатидан ҳам, сўнги турдан кейин пайдо бўлган руҳий устунлик борасида ҳам мезбонлар устунроқ эдилар. "МЮ" бир ой олдин ўзини чемпион деб ҳисоблай бошлаган, энди эса уни бериб қўяётганди. "Сити" эса, аллақачон чемпионликдан умидини узган, пайдо бўлган имконият эса улар учун совғадек, шунинг учун ҳам бироз эркинроқ, иштиёқ билан ва янада жипслашган ҳолда ҳаракат қилишди. Демак, воқеаларнинг бу ривожидан, "Сити" энди иккинчи марта ўз ўрнини бериб қўйишига ишониш қийин. Рақиб, "Ньюкасл" бўлса ҳам...

Лекин бу ер Англия! Кетиб қолманг... Оз қолди.

АНГЛИЯ ЧЕМПИОНАТИ. 36-ТУР

МАНЧЕСТЕР СИТИ – МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД 1:0 (1:0)
Гол: Компани (45+2).
Манчестер Сити: Жо Ҳарт, Сабалета, Компани, Лескотт, Клиши, Яя Туре, Бэрри, Сильва (Ричардс, 82), Насри (Милнер, 90), Агуэро, Тевес (Н. де Йонг, 68).
Манчестер Юнайтед: Де Хеа, Смоллинг, Рио Фердинанд, Жонс, Эвра, Скоулз (Валенсия, 78), Гиггз, Пак Жи-Сунг (Уэлбек, 58), Кэррик, Нани (Эшли Янг, 83), Руни.
Огоҳлантришлар: Компани (19), Яя Туре (53), Жонс (69), Н. де Йонг (76), Кэррик (78).
Бош ҳакам: Андре Марринер
30 апрель. "Этиҳад стэдиум". 47259 томошабин

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:03, 01.05.2012.
Ўқилди: 6567 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.